RU

Последние новости

17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  0 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  13 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  10 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  6 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  1 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  4 13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 12:55Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи  12 12:52"Нефтчи" Тошкентда "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда таслим қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 12:20Испан клублари бошқа мамлакат жамоаларига қарши ўтган кетма-кет 19та еврокубок финалларини ютишди. Сўнгги мағлубият 2001 йилда  4 11:46Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди  4 11:00Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари  2

"Мураббий учун бир эшик ёпилса, иккинчиси очилади" - "Истиқлол"ни тарк этган Виталий Левченко Championat.asia сайтига интервью берди Новости

"Мураббий учун бир эшик ёпилса, иккинчиси очилади" - "Истиқлол"ни тарк этган Виталий Левченко Championat.asia сайтига интервью берди

Хабарингиз бор, кеча Тожикистонниг "Истиқлол" жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

2020 йилдан бери жамоада фаолият олиб бораётган украиналик мураббий Виталий Левченконинг клуб шартномаси якунланди. Амалда икки томон келишувни узайтирмасликка қарор қилди. Мутахассис мана шу вақт ичида кўзга кўринарли натижаларга эришди, дея оламиз. Унинг қўл остида жамоа кетма-кет уч йил чемпионат олтин медаллари, икки маротаба Суперкубок ва бир маротаба мамлакат кубогида зафар қучди. "Истиқлол" ўз тарихида илк бор ОЧЛда иштирок этди ва гуруҳдан чиқишга  муваффақ бўлди. Хўш, шундай кўрсаткичлардан кейин ҳам у нима учун клуб билан хайрлашди? Абдулазиз Искандаров бу борада Левченкони суҳбатга чорлади ва бир қатор саволларга жавоб олди. 

- Виталий Григоревич келинг дастлаб жамоадан кетишингиз сабабларига атрофлича тўхталсак...

- Суҳбатимиз аввалида "Истиқлол" клуби президенти Шоҳруҳ Саидзодага, мураббийлар штаби ва барча маъмурий ходимларга ажойиб ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдираман. Афсуски, профессионал футболда икки томоннинг ажралиши бўладиган ҳодисадир. Мураббий учун бир эшик ёпилса, иккинчиси очилади. У ҳар доим бундай ҳолатга тайёр туриши керак. Мен эса ўсишни, янада олдинга интилишни истайман. 

Жамоага профессионал даражада қўлимдан келганча кўп нарса бера олдим, деб ўйлайман. Таҳлил қилсангиз, 2021 йилги ОЧЛ мусобақасидаги иштирокимиздан сўнг жамоанинг 13 нафар футболчиси хориж клублари билан шартнома имзолади. Шунингдек Осиёда ҳали ҳеч ким танимаган икки нафар ёш футболчи Эрон гранди "Персиполис" клуби сафига бориб қўшилди. Ануш Мабатшоев ва Далер Имомназаровлар миллий терма жамоага жалб қилинди. Бу менинг штабим самарали ва тизмли ишлаганидан далолат беради.

- Демак 3 йиллик фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилдингиз?

- Менинг ишимга журналистлар, мутахассислар ва мен билан ишлаган футболчилар баҳо бериши керак. Эътибор берсангиз, тарихда илк бор "Истиқлол"ни ОЧЛга олиб чиқдик, "ўлим" гуруҳидан чиқишга муваффақ бўлдик.  Агарда рақибларимиз билан солиштирадиган бўлсак, бюджетимиз, таркибимиз катта фарқ қилишини кўриш мумкин. Умуман олганда максимал натижа кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бу мавсумда ҳам таркибдаги Йўқотишлар билан муносиб ўйнадик. 

- Балки клуб талабларингизни бажармагандир?

- Топ футболчиларни таклиф қилиш учун пулимиз кўп эмасди. Икки ойда яхши жамоа тузиб "Ал Ҳилол" каби жамоаларни мағлубиятга учратиш қийин. Дейлик "Пахтакор" билан солиштирадиган бўлсак, биз молиявий жиҳатдан улардан ҳам пастдамиз. Буни тушуниш лозим. 

- Тожикистонда ишлашнинг қандай қийинчиликларини кўрдингиз?

- Қийинчиликлари ҳақида гапирмоқчи эмасман. Чунки мураббийда доим қандайдир муаммолар учраб туради. Муҳими "Истиқлол" эндиликда янги даражага чиқди. Футболчилар ўсишни бошлади. Бунга юқоридаги мисолларни келтиришим мумкин. 

- Билишимча, жамоадан ўтган йили кетишингиз ҳам мумкин эди. Халқаро майдондаги муваффақиятдан сўнг олдингизда бир қатор хориж клубларидан таклифлар бўлган...

- Ҳа, жамоадан кетишим эҳтимоли йўқ эмасди. Бироқ бундай ишга қўл урмадим. Акс ҳолда мухлислар мени кемани қийин вазиятда ташлаб қочадиган "каламуш"га қиёслашлари ҳеч гапмас. Таркибимиз кучсизланди. Лекин билингки, чўкаётган кемани фақатгина капитан охири бўлиб тарк этади. Орада Қатарнинг "Ал Спайр" ёшлар жамоасини бошқариш таклифига рад жавобини бердим. Боиси "Истиқлол" билан келишувим бор эди. 

- "Турон" ҳам қизиқиш билдирганди...

- Бу борадаги позициямни аввал айтгандим. "Истиқлол"ни мураккаб паллада ташлаб кетганим йўқ. 

- Ўзбекистон чемпионатини кузатиб боряпсизми? Турнир жадвалининг юқори ва қуйи ўриндаги жамоалар ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳа, Ўзбекистон Суперлигасини кузатиб бормоқдаман. Турнир жадвалида жамоалар зич жойлашган. Битта ғалаба орқали юқорига чиқиш ёки аксинча мағлубият билан пастга тушиш мумкин. Жамоалар курашдан тўхтаб қолмаса, кучли интрига йил охирига қадар давом этади. "Динамо" ва "Нефтчи" клублари яхши молиявий ҳолатга эга бўлишига қарамай пастда юришибди. Бу албатта ажабланарли. Лекин мазкур масалада клуб раҳбарлари батафсил жавоб бергани маъқул.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика