RU

Последние новости

12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  1 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  17 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  7 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  9 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  9 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  4 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  11 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0

Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди" Новости

Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"

"Машъал" жамоаси Про лигадаги дадил юришини Ўзбекистон кубогида ҳам давом эттирди.

Муборакликлар ОКМК, "Арал академия", "Бухоро" билан бир гуруҳдан ўрин олган эди. Асрор Алиқулов шогирдлари якунда 7 очко билан кейинги босқичга йўл олди. Гуруҳ босқичидаги ўйинлар ҳақида "Машъал" футболчиси Рустам Абдуҳамидов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Авваламбор, барча Ўзбекистон халқини қўлга киритилган Олимпиада йўлланмаси билан табриклайман. Терма жамоамиз Париждаги мусобақада ҳам муносиб иштирок этишига ишонамиз. Бевосита кубок баҳсларига тўхталадиган бўлсак, осон бўлмаган гуруҳда биринчи ўринни эгалладик. Амалдаги финалчи ОКМК, Суперлигага чиқишга асосий даъвогар "Бухоро" билан куч синашишимизга тўғри келди. 

Гол ўтказиб юбормаётганимиз ҳар бир ўйинга жиддий ёндашаётганимиздан. Мураббийлар ишлаб чиққан режа асосида ўйнамоқдамиз. Жамоавий иш самарасини бермоқда. 

ОКМК билан ўйинга тўхталсам, бундай кучли жамоаларга бўш худуд бериб бўлмасди. Акс ҳолда сизни жазолашади. Биз зич ҳаракат қилиб ўз имкониятларимизни кутишимиз талаб қилинганди. Ўша имконият бўлди ва якунда ғалаба қозондик. 

Амалдаги финалчиларнинг гуруҳда қолиб кетиши ва "Қизириқ"нинг кейинги босқичга йўлланма олиши сенсация бўлса керак",- дейди Рустам Абдуҳамидов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
02 мая 14:19:57
Davronbek Abduvaliev
Шу жамоани қайси вилоят, қайси шахар ёки туман жамоаси номи кўрсатилиб ёзилса бўлмайдими, кубокга қурьа ташланибдики қайси вилоят жамоаси эканлиги кўрсатилмайди. Менимча айрим журналисларимиз кенг фикрга эга эмас, фикрлаши тор, мен кўп кузатаман.
   
02 мая 10:56:21
Димка!
Кизирик Сурхондарё клубими
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика